Синхрон сузиш бўйича жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори россиялик Анастасия Бахтирева спорт фуқаролигини ўзгартирди. Бу ҳақда у Матч ТВ телеканалига маълум қилди.

Синхронист аёл Ўзбекистон терма жамоасини танлади.

«Онам Ўзбекистонга иш билан кўчиб борди ва мени ҳам таклиф қилди. Албатта, рози бўлдим ва спорт фаолиятимни давом эттиришга келишдик», деди Бахтирева.

Жаҳон вице-чемпиони яқин дугонаси ва Россия терма жамоасидаги шериги Виолетта Евенкога ҳам спорт фуқаролигини ўзгартиришни таклиф қилганини айтди. У рози бўлди ва энди спортчилар Осиё ўйинларига биргаликда тайёргарлик кўрмоқда.