Трамп Пентагон раҳбарини ҳам ишдан бўшатиш ҳақида ўйламоқда
АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагон раҳбари Жеймс Мэттиснинг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Бу ҳақда The New York Times нашри ўз манбаларига таянган ҳолда хабар тарқатган.
Газета манбалари қайд этишича, Трамп ўз президентлигининг иккинчи йилида ҳарбий маслаҳатчилар билан, жумладан Пентагон раҳбари билан кам учраша бошлади, «у ўзини бош қўмондон сифатида янада ишончлироқ ҳис қилмоқда».
Бундан ташқари, республикачи президент Мэттис демократ бўлиши мумкинлигидан хавотир олмоқда.
Қолаверса, Оқ уйдаги янги маслаҳатчи Мира Рикардел Мэттис билан зиддиятларга эга бўлиб, у ҳам мудофаа вазирининг алмаштирилишига таъсир кўрсатиши мумкин.
Мэттис ҳозирда 68 ёшда бўлиб, унинг охирги иш жойи АҚШ марказий қўмондонлиги бўлган, у Яқин Шарқ ва Марказий Осиё учун жавоб берган. У бу лавозимда 2010-2013 йиллар давомида ишлаган.
Мэттис ҳарбий хизматни 1969 йилда АҚШ денгиз пиёдаси корпусида бошлаган. 1991 йилда Форс кўрфазидаги урушда, кейинроқ Афғонистондаги операцияда иштирок этган, 2003 йилдан Ироқда дивизия бошлиғи бўлган. Кейин эса денгиз пиёдаси корпуси ривожланишига жавоб берган, бирлашган кучлар қўмондонлигини бошқарган. Мэттис ҳарбий хизмати давомида «Қутурган ит» лақабини олган.
У 2017 йил январидан буён Пентагонни бошқариб келмоқда.
Мавзуга оид
13:22
Пентагон ҳужжатларини ошкор этишда айбланган шахс 15 йилга қамалди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
09:00 / 30.10.2024