ОАВ Пентагон раҳбари истеъфога чиқишга тайёрланаётгани ҳақида хабар берди
Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис АҚШ президенти Дональд Трамп билан келишмовчиликлар туфайли ўз лавозимини тарк этиши мумкин, дея хабар беради Los Angeles Times Пентагон ва Оқ уйдаги амалдорларга таянган ҳолда.
Манбалардан бирининг сўзларига кўра, президент мудофаа вазирининг садоқатини шубҳа остига қўйган.
«У [Трамп] Мэттис Трампнинг бошқа одамлари каби содиқ эмас, деб ўйламоқда. Яъни, у буни омма олдида, сўзсиз ва бутунлай билдириши керак», - дея маълум қилган амалдор.
Бошқа манбаларнинг маълум қилишича, Пентагон раҳбари Трампнинг хатти-ҳаракатидан ва у можароли сиёсий баёнотларга мойиллигидан ҳафсаласи пир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Пентагон раҳбарини ҳам ишдан бўшатиш ҳақида ўйлаётгани хабар қилинганди.
Қайд этилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагон раҳбари Жеймс Мэттиснинг фаолиятидан қониқиш ҳосил қилмаяпти.
Мавзуга оид
13:22
Пентагон ҳужжатларини ошкор этишда айбланган шахс 15 йилга қамалди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
09:00 / 30.10.2024