00:23 / 18.09.2018
7022

100 ва 200 евролик янги купюралар тақдим қилинди

Фото: EPA\UPG

Германиянинг Франкфурт шаҳрида 17 сентябрда 100 ва 200 евролик қийматдаги янги купюралар тақдим қилинди. Бу ҳақда Finanzen нашри маълум қилди.  
2019 йил май ойида муомалага киритиладиган купюраларни Европа марказий банки бошқаруви аъзоси Ив Мерш тақдим қилди.

“Европа” сериясидаги банкноталар қалбакилаштиришдан қўшимча ҳимояга эга. Бундай ҳимоя 5 евродан 50 еврогача қийматдаги банкноталарда қўлланган.

Купюраларни босишда “€” белгили махсус голограмма қўлланади. Шунингдек, уларда афсонавий Европанинг (қадимги юнон мифологиясида финикиялик шоҳ қизи) сурати ва архитектуравий элементлар тасвирланади.

100 ва 200 евролик купюраларнинг ўлчами ҳам ўзгарди, энди улар 50 евролик купюра каби ўлчамларга эга бўлади.

Top