Жаҳон | 00:18 / 19.09.2018
6410
1 дақиқада ўқилади

Италияда Европадаги энг баланд осма кўприк очилади

Фото: CC BY 3.0 / Alessandro Antonelli /

Италиянинг Валь Тартано водийси устидан ўтувчи ҳамда Морбень ва Сондрио аҳоли пунктларини боғловчи Европадаги энг баланд осма кўприк 22 сентябрда очилади. 

“Осмонга кўприк” деб номланган иншоот баландлиги 1034 метр бўлган иккита тоғ чўққисини боғлайди. Кўприк узунлиги 234 метр бўлиб, 140 метр баландликда жойлашади. Унинг қурилиши 750 минг еврога тушган.

Кўприк маҳаллий аҳолига бошқа қишлоқлар ва яйловларга тез етиб олишга имкон беради. Аввал буни қилиш учун улар бутун водийни кесиб ўтишларига тўғри келган. 

Кўприк шунингдек диққатга сазовор жойга айланиши мумкин. Сайёҳлар кўприкдан гўзал манзаралар – Коломбер тўғони, ўтлоқлар, Альп чўққилари, Адда дарёсининг кўлга қуйилиши жойини кўриш имконини оладилар. Сайёҳларга кўприкка кириш 5 евро туради. Улар бу пулга кўприк орқали чекланмаган марта юриш имконини оладилар. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид