Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина «ЛХР» бош вазирини қидирувга берди
Фото: miaistok.su
Украина Хавфсизлик хизмати ўзини мустақил деб эълон қилган «Луганск халқ республикаси» бош вазири Сергей Козловни қидирувга берди. Бу ҳақда «112 Украина» хабар қилмоқда.
«Бу ҳурматга эга бўлмаган одам ҳозирда Украина адлия тизимидан вақтинчалик эгаллаб олинган Луганск области ҳудудида яширинмоқда, у қидирувга берилди. Миллий ҳамда жамоат хавфсизлиги асосларига қарши жиноятлар учун очилган жиноий иш материаллари судга юборилди», - дея маълум қилишди маҳкамадан.
Шунингдек, Украина Хавфсизлик хизматидан тахмин қилишларича, фуқаролик ҳимояси хизмати собиқ полковниги Козловда «ЛХР»да ақл бовар қилмас даражадаги карьера ўсиши соғлом ақлни алмаштирди». У аввалига «ЛХР» халқ милицияси штабига раҳбарлик қилди, сўнг ўзини мустақил деб эълон қилган республика бош вазирига айланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ФХХнинг Донбассда пайдо бўлиши тушунтириб берилганди.
Мавзуга оид
12:08 / 19.02.2026
Евроиттифоқ шарқий чегараларга яқин ҳудудларни қўллаб-қувватлашни кучайтиради
11:26 / 19.02.2026
Украина Паралимпиада-2026га сиёсий бойкот эълон қилди
09:45 / 19.02.2026
ТИВ раҳбари: Венгрия Киевга дизел етказиб беришни тўхтатяпти
09:27 / 19.02.2026