Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” 2018 йилда уч млндан ортиқ йўловчи ташишни режалаштирмоқда
Фото: KUN.UZ
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2018 йилда уч миллиондан ортиқ йўловчи ташишни режалаштирмоқда, деб хабар қилди авиакомпания матбуот хизмати.
«Ўтган йил якунлари бўйича авиакомпания 2,7 миллион нафар йўловчи ташиган бўлса, бу йил уч миллиондан ортиқ йўловчи ташиш режалаштирилмоқда», – дейилади МАК хабарида.
Хабарда келтирилишича, парвозлар географияси йилдан-йилга кенгаймоқда. Охирги йил давомида Душанбега, Самарқанддан Истанбулга янги йўналишлар очилди, Лоҳурга парвозлар тикланди, Нью-Йорк, Дубай, Бишкек, Москва ва Россиянинг бошқа қатор шаҳарларига қатновлар сони ошди.
Шунингдек, юк ташиш бўйича кўрсаткичлар ҳам ошиб бораётганлиги қайд этилган.
Мавзуга оид
08:25 / 07.02.2026
Centrum Air'нинг Урганч—Тошкент рейсига 12 йўловчи “сиғмай” қолди
14:34 / 13.06.2025
Ryanair жанжалкаш йўловчиларни 500 евро жаримага тортади
12:15 / 02.02.2025
2024 йилда ҳаво транспорти ва темирйўл орқали жўнатилган йўловчилар сони маълум қилинди
12:24 / 26.01.2025