Ўзбекистон | 16:25 / 19.09.2018
3407
2 дақиқада ўқилади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» раҳбарияти ICAO минтақавий директори билан учрашди

19 сентябрь куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК Дирекциясида авиакомпания бош директори Бахтиёр Ҳакимовнинг пойтахтга «Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар» Халқаро конференцияда иштирок этиш учун ташриф буюрган Фуқаро авиацияси Халқаро ташкилоти Европа ва Шимолий Атлантика идораси (ICAO) минтақавий директори Луиш Фонсека де Алмейда билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар парвозлар хавфсизлиги соҳасидаги ICAO стандарти ва тавсияларини келгусида ҳам жорий этиш ҳамкорлиги масалаларини, шунингдек, ICAO’нинг «Ҳеч бир давлат эътиборидан четда қолмаяпти» ташаббуси доирасида республика фуқаро авиациясини фаолиятини такомиллаштириш ва барқарор ривожланиш талаблари мувофиқлигини таъминлаш масалаларини муҳокама этишди.

Йиғилишда Ўзбекистоннинг ICAO билан илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва уларни мамлакат фуқаролик авиациясини жаҳон стандартларига мос равишда ривожланишида қўллаш имконини бераётгани таъкидланди.

ICAO минтақавий директори Халқаро Транспорт конференцияда иштирок этиш таклифи учун компания раҳбариятига миннатдорлик билдириб, форум минтақада халқаро фуқаро авиацияси барқарор ва хавфсиз ривожланишнинг кўплаб масалаларни муҳокама қилиш имкониятини беришини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, 1992 йил июлда Ўзбекистон Республикаси парламенти томонидан Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги Конвенция ратификация қилинди, шу йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон ICAO Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг тўлиқ аъзоси бўлди.

Мавзуга оид