Спорт | 11:03 / 20.09.2018
12925
2 дақиқада ўқилади

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси: Макгрегор автобус атрофидаги ўйини учун жавоб беради

Фото: Дарья ИСАЕВА

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманноп Нурмагомедовнинг маълум қилишича, ирландиялик жангчи Конор Макгрегор автобусга ҳужум учун жавоб беради.

2018 йилнинг апрелида ирландиялик жангчи промоушен жангчилари, жумладан, россиялик Ҳабиб Нурмагомедов бўлган автобусга ҳужум қилди. Шундан сўнг, полиция департаменти жангчини ҳибсга олиш ҳақида ордер берди. У етти йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин эди.

«Қарашлар уруши актагондаги урушдан кейин ҳисобга олинмайди. Жангни бузиши мумкин бўлган ҳамма нарса қабул қилиб бўлмасдир. Сабрли одам мевадан баҳраманд бўлади. 30 ёш - бу ўсмир эмас, балки етук ва масъулиятли жангчидир. Бугун мухлисларимиз олдида жуда масъулиятли кун. Ундан Россиядаги жаҳон чемпионатида тушунтириш беришни сўраш мумкин эди, аммо у бизнинг мамлакатимизга меҳмон бўлиб келди. Лас-Вегасда биз бетараф ҳудудда бўламиз. У автобус атрофидаги ўйини учун жавоб беради», - дея ёзган Абдулманноп Нурмагомедов инстаграмда.

Нурмагомедов ва Макгрегор ўртасидаги жанг 6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макгрегор Нурмагомедов билан жангга қандай тайёрланаётганини кўрсатганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид