Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Россияга Ил-20 бўйича ёрдам таклиф қилди
Фото: ИА "Оружие России"
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари 6-флоти матбуот хизмати вакили Кайле Рейнснинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Россияга Ил-20 самолётининг Ўрта Ер денгизига қулаган жойидаги қидирув ишларини ўтказишда ёрдам бериши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Аввалроқ, Россия Мудофаа вазирлигининг расмий вакили генерал-майор Игор Конашенков Ил-20 қулаган жойда қидирув операцияси давом этаётганини маълум қилганди.
Рейнснинг таъкидлашича, АҚШ Россия самолёти қулаб тушганидан хабардор.
«Бизнинг кемалар денгизга ёрдам беришни сўраган ҳар қандай мамлакатга ёрдам тақдим этишга тайёр, бу денгизчилар масъулиятининг асосий элементи ҳисобланади», - дея қайд этиб ўтди Рейнс.
Шу билан бирга, у Россия вакиллари АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига ёрдам сўраб мурожаат қилгани борасидаги масалага аниқлик киритмади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин жавоб ҳаракатлари ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
07:55 / 09.05.2026
Украина Москвадаги парад пайтида Қизил майдонга зарба бермайди
07:43 / 09.05.2026
Трамп Россия ва Украина ўртасида уч кунлик сулҳни эълон қилди
07:18 / 09.05.2026