Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокс бўйича амалдаги жаҳон чемпиони допинг тестидан ўтолмади
Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) талқини бўйича иккинчи ўрта вазн тоифасидаги жаҳоннинг амалдаги чемпиони америкалик Дэвид Бенавидес допинг тестидан ўта олмади.
Ташкилотнинг расмий сайти хабарига кўра, спортчининг намуналарида кокаин метаболити топилди. АҚШ вакили B намунасини очиқлашдан бош тортди.
WBC’нинг интизом қўмитаси боксчи томонидан гиёҳванд моддалар истеъмол қилиниши ҳолатлари бўйича суриштирув ишларини бошлаб юборди.
Бенавидес ўз фаолиятидаги барча 20та жангда ғалаба қозонган бўлиб, улардан 17тасини нокаут билан якунлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Головкиндан чемпионлик камарини тортиб олган Альвареснинг рингга қачон қайтиши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
18:23 / 27.04.2026
Ўзбекистон боксчилари Жаҳон кубоги илк босқичида 3 та медални қўлга киритди
20:33 / 13.03.2026
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади
17:53 / 14.11.2025
Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажонов допинг туфайли 3 йилга четлатилди
21:19 / 28.10.2025