Ўзбекистон | 15:34 / 20.09.2018
3042
1 дақиқада ўқилади
ИҲТ бош котиби Ўзбекистон ТИВга борди
2018 йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) бош котиби Ҳади Сулейманпур билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳ.Сулейманпур Тошкент шаҳрига 20 сентябрда ўз ишини бошлаган «Марказий Осиё халқаро транспорт коридорлари тизимида: амалга оширилмаган имкониятлар ва стратегик истиқболлар» мавзусида халқаро конференцияда иштирок этиш учун келган.
Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестицион ва транспорт-коммуникация соҳаларида минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш доирасида Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
14:24 / 08.08.2024
ИҲТ Исроилга Ҳамас етакчиси ўлими учун жавобгарликни юклади
15:33 / 03.06.2024
Ислом ҳамкорлик ташкилотининг туризм йўналиши бўйича раислиги Ўзбекистонга берилди
21:17 / 10.11.2023
Муқобил коридорлар қанча кўп бўлса, шунча яхши — ИҲТдаги фаоллашув нега муҳим?
16:38 / 09.11.2023