Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонида 6та янги радар ўрнатилди
«Тошкент-Ўш» автомобиль йўлида йўл ҳаракати қоидалари бузилишини қайд этиб борадиган 6та янги радар ўрнатилди, дея хабар беради Kun.uz манбалари.
Манбалар маълумотларига кўра, жорий йилнинг 18 сентябрида радарлар ишга туширилган. Улар Қамчиқ довонида, «Тошкент-Ўш» йўлининг 221-284 километрида ўрнатилган.
«Наманган вилоятининг Поп туманига олиб борувчи йўлда, туннелдан чиқилганидан кейинги қисмда радарлар ўрнатилди. Ушбу йўлдан учта вилоят: Наманган, Андижон ва Фарғона машиналари ўтади. Айнан шу ҳудудда ҳайдовчилар одатда соатига камида 90-100 км тезликда, баъзан эса соатига 120 км тезликда машина ҳайдайдилар. Боз устига, Поп тумани йўл-патруль хизмати постигача пастга тушиб борилади. Радарлар ўрнатилиши яхши бўлди. Энди ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишади», - дея қайд этиб ўтди манбалардан бири.
Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган саккиз ойи давомида йўлнинг шу қисмида 43та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.
Мавзуга оид
10:15 / 01.07.2026
Қамчиқда ёнилғи ташувчи махсус автомобил ЙТҲга учради
14:06 / 11.06.2026
Қамчиқ довонида автомобиль жарликка тушиб кетди
08:46 / 18.05.2026
Қамчиқда тоғда адашган 7 нафар фуқаро қутқариб қолинди
18:30 / 28.04.2026