Қашқадарё вилоятида жойлашган Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли ҳарбий қисмлардан бирида янги, замон талаблари асосида бунёд этилган ошхона фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Бир вақтнинг ўзида 200 кишига хизмат кўрсатишга мўлжалланган ошхона ҳарбий учувчилар ҳамда техник муҳандислар учун мўлжалланган бўлиб, ҳар куни уларнинг эътиборига турли-туман парҳез таомлар тақдим этиш имкониятига эга.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Таъкидлаш керак, аутсорсинг тизими ошхонадаги озиқ-овқат таъминоти сифатини янада яхшилаш, ошхоналар таомномасини кенгайтиришга хизмат қилади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ошпазлар ҳар кунлик белгиланган қатъий таомномага асосан овқат тайёрлайди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ошхонада озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва ишлов беришга мўлжалланган алоҳида хоналар мавжуд. Ҳар бир хона замонавий технологик жиҳозлар, юқори сифатли идиш-товоқлар билан таъминланган. Бу эса ҳарбий хизматчиларнинг сифатли овқатланишлари учун қулай шароит яратади.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Вазирлар Маҳкамаси «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги ҳарбий хизматчиларнинг овқатланиш сифатини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» қарорни имзолаган бўлиб, бугунги кунда вазирлик ҳарбий қисм ва муассасаларининг барчаси ушбу тизимга самарали ўтказилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати