Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юридик университетида ЕИ ҳамкорлигида иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича экспертлар мунозараси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 18 сентябрида Тошкент давлат юридик университетида «Ўзбекистонда иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар бўйича экспертлар мунозараси» тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбир Тошкент давлат университети томонидан, Юристлар халқаро комиссияси, Европа иттифоқи ҳамкорлигида ташкиллаштирилди.

Тадбирда адлия вазири ўринбосари – ректор Есемурат Каньязов, проректор Мансурхон Камалов, Ўзбекистондаги Европа иттифоқи делегацияси раҳбари Эдуард Стипрайс, Юристлар халқаро комиссиясининг катта маслаҳатчиси Тимур Шакиров, Халқаро меҳнат ташкилоти вакиллари, Касаба уюшмаси вакиллари, амалиётчи адвокат ва юристлар, университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамда оммавий ахборот восита вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистонда иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни амалга ошириш орқали фуқаролик жамиятини ривожланишининг халқаро-ҳуқуқий жиҳатлари, Ўзбекистонда меҳнат ҳуқуқи ривожланишининг халқаро-ҳуқуқий жиҳатлари (Халқаро меҳнат ташкилотининг стандартлари), халқаро ва миллий меҳнат ҳуқуқининг ўзаро нисбати билан боғлиқ муаммоларига оид мунозаралар ўтказилди.
Мавзуга оид
12:11 / 28.11.2025
Юридик университет Янги Тошкентда замонавий кампусга эга бўлади
22:02 / 11.04.2025
Юридик университетнинг икки ўқитувчиси инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташановни судга берди
07:45 / 18.05.2020
Юридик университетда янги мутахассислик бўйича ўқитиш йўлга қўйилади
18:58 / 26.06.2018