
22 сентябрь куни соат 16:00да Bunker Lab ўқув марказида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтади. Шу куни ташриф буюрувчиларни жонли мусиқа, танловлар кутади, энг асосийси - 10 ойлик таълим олиш учун сертификат ўйналади.
Биз яқинда Bunker Lab ўқув маркази томонидан ўрнатилган рекорд ҳақида хабар бергандик - таълим олганларнинг 91 фоизи 2018 йилда мамлакат нуфузли олий ўқув юртлари талабасига айландилар.


Кўплаб таклиф ва илтимосларга кўра, ўқув маркази маъмурияти Bunker Lab’га ташриф буюришни хоҳловчилар учун очиқ эшиклар кунини ўтказади.
Ташриф буюрувчиларда юқори малакали ўқитувчилар билан танишиш, уларни иш жараёнида кўриш, қизиқтирган мавзулар бўйича саволлар бериш, шунингдек, бахтли талабалар - Bunker Lab собиқ битирувчилари билан учрашиш ва улардан маслаҳатлар олиш каби ноёб имконият бўлади.



Сиз нуфузли университет талабаси бўлишни хоҳлайсиз, лекин кириш имтиҳонларига қандай тайёрланишни билмаяпсизми? Ёки қайси фанларга кўпроқ қобилиятли эканингиз ва ўзингиздаги яширин истеъдодни қандай ошкор қилиш ҳақида бош қотирмоқдамисиз? Унда Bunker Lab’га келинг!
Bunker lab барчангизни очиқ дарсларига таклиф қилади. Университетни танлашда бир қарорга келмаганлар учун психологик тестдан бепул ўтиш ва ўз салоҳиятини аниқлаш учун имконият бўлади.

















