Ўзбекистон | 17:52 / 21.09.2018
4959
1 дақиқада ўқилади
Хусусий субъектлар учун тижорат банкларида улуш миқдорларига белгиланган чеклов олиб ташланди
Марказий банк Бошқарувининг қарори билан Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди.
Norma’нинг ёзишича, илгари бир акциядор ёки ўзаро боғлиқ акциядорлар гуруҳининг банк устав капиталидаги улуши (давлат улушидан ташқари) устав капитали умумий миқдорининг 25%идан ошиши мумкин эмас. Бу чет эл капитали иштирокидаги банклар ва хусусий банкларга татбиқ этилмас эди. Энди чеклов бутунлай олиб ташланди.
Чет эл капитали иштирокидаги банкларда чет эллик инвесторларнинг улуши камида 30%ини ташкил қилиши керак эди. Бу энг қуйи поғона 15%гача пасайтирилди.
Ҳужжат 15.09.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
19:30 / 24.10.2024
Норвегияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш таклиф этилди
21:59 / 04.09.2024
Тошкентда бир қанча кўчалар 3 кунга ёпилади
17:00 / 09.08.2024
Танловнинг ҳудудий босқичлари якунланди
11:09 / 14.03.2024