Аввалроқ, Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова фейсбукдаги саҳифасида Bellingcat гуруҳининг текширувлари қатор саволлар туғдиргани ҳақида ёзганди. Унинг таъкидлашича, Петров ва Боширов билан боғлиқ ҳолатда терговчилар «уларнинг заҳарлашга алоқадорлиги бўйича ҳеч қандай далилларни келтирмаганлар».

Bellingcat мутахассислари бир қатор ОАВда эълон қилинган мақолаларни ўрганиб чиққач, Петров ва Боширов 2018 йилнинг баҳорида юз берган воқеага алоқадор эканликлари ҳақидаги хулосага келишди. Ўша пайтда Нидерландия прокуратураси Швейцариянинг Шпиц шаҳридаги лабораторияга кетаётган чоғида россиялик икки шахсни қўлга олган. Лаборатория, хусусан, Суриядаги кимёвий ҳужумлар ва Скрипалларнинг заҳарланиши бўйича ҳолатларни суриштирувда ўтказишда ёрдам беряпти. Таъкидланишича, уларнинг ёнида компьютер алоқаси воситалари ҳам бўлган.

Bellingcat терговчиларининг хулосасига кўра, Петров ва Боширов шундан кейин мамлакатдан депортация қилинган ҳамда бундай вазиятдан сўнг уларнинг Шенген визасидан фойдаланиши эҳтимоли жуда кам бўлган. Таъкидланишича, айнан Швейцария уларнинг ушбу ҳудудга сўнгги сафарига айланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Петров ва Боширов интервьюдан сўнг ғойиб бўлгани маълум қилинганди.