Андижон вилояти ички ишлар бошқармасига фуқаролардан жами 24 минг 59 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг барчаси масъул ходимлар томонидан атрофлича ўрганилган.  Мурожаатлардан 7 минг 627 таси қаноатлантирилган, 1 минг 743 та мурожаат бўйича муаллифларга тегишли тартибда тушунтириш берилган бўлса, 870 та мурожаат ҳозирда қўшимча ўрганилмоқда. Бу ҳақда KUN.UZ’га вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: ИИБ Матбуот хизмати

Ҳозирги кунда сайёр қабуллар одамларнинг дардини эшитиш, уларни қийнаётган муаммоларни, жойлардаги камчиликларни аниқлаш ва жойида ҳал этишда муҳим омилга айланди. 

Жорий йилнинг 8 ойи давомида вилоят ИИБ масъул раҳбар ходимларининг шахсий ҳамда сайёр қабулларида умумий 3 минг 34 нафар жисмоний ва юридик шахслар қабул қилинган.

Фото: ИИБ Матбуот хизмати

Шунингдек, Андижон вилоят ИИБ бошлиғининг Пахтаобод, Қўрғонтепа, Бўз, Улуғнор ҳамда Балиқчи туманларида сайёр қабуллари ўтказилиб, унда 334 та мурожаат тингланиб, барчасига ижобий ечим топилган.