Ўзбекистон | 08:52 / 24.09.2018
142941
1 дақиқада ўқилади

Ислом Каримов қаерда дам олишни хуш кўрган?

Каримов Фонди ўзининг Facebook’даги саҳифасида Ислом Каримов қаерда дам олишни хуш кўргани ҳақида маълумот берди.

Фото: Facebook/Каримов Фонди

- Одатда, йиллик меҳнат таътиллари бир ҳафтадан ошмасди, шунда ҳам бу йил бўйи олинадиган икки-уч кунлик қисқа танаффуслар эди, - дейди Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова. - Биз ўша кезлар тоққа, Тошкент яқинидаги Қайнарсой масканига чиқардик. У киши маҳаллий манзараларни яхши кўрар, юртимиз табиати гўзаллигини беназир деб ҳисоблар эдилар. 

Маълум бўлишича, Ислом Каримовнинг ушбу фотосурати Тошкент вилоятидаги Қайнарсойда 2016 йил олинган.

Мавзуга оид