IMPACT компаниясининг бош операцион директори Крис Депри ўзгаришларга мослашишнинг аҳамияти, бу бўйича моҳирликка эришиш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Етакчисиз, аммо ўзгаришни билмасангиз, тўғрисини айтганда қандай қилиб бу лавозимни ҳалиям эгаллаб турганингизга ҳайронман. Етакчиликда атроф-муҳитдаги ўзгаришларга тўғри реакция қила олиш зарур. Нима учун бу шунчалик муҳим?

Фото: Unsplash

Ҳаётингиздаги вазият тўғрисида ўйлаб кўринг. Бари режа бўйича бўлдими? Албатта йўқ.

Бизнес – фавқулодда мураккаб тизим бўлиб, унда бир-бирига таъсир кўрсатувчи омиллар кўп. Ҳар куни кутилмаган вазиятлар юз беради. Уларни қандай ҳал этиш мумкин?

Дуайт Дэвид Эйзенхауэр айтганидек:

«Режалар – маъносиз, бироқ режалаштириш – ҳамма нарса».

Агар режалар доимий равишда ўзгаришини тушунсангиз, бу ўзгаришларга мослашишни ўрганиб, барча ҳолатларга тайёр турасиз. Буни қандай амалга ошириш бўйича маслаҳатлар қуйидагича:

Мақсад билан бошқаринг

Барчага кўрсатма ва вазифалар беришдан аввал аслида нимага эришишни исташингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Сиз бажармоқчи бўлган ишнинг ортида қандай мақсад ётибди? Қандай натижаларга эришмоқчисиз?

Фото: Unsplash

Мана шу саволларга жавоб беришингиз биланоқ жамоангиз сиз нимани кутаётганингизни тушунганига ишонч ҳосил қилинг. Ана ўшанда ходимларингиз билан йўлда учраган барча тўсиқларни бартараф эта оласиз.

Агар эндигина етакчи бўлишга интилаётган бўлсангиз, раҳбар томонидан берилган топшириқ, сиздан кутилаётган натижани тўғри тушунганингизга ишонч ҳосил қилинг. Ишга киришинг. Ташаббус кўрсатиш ҳам муҳим. Доим кўрсатмалар билангина ишлайдиган одамга айланиб қолманг. Бундай қилсангиз, карьерада юқори муваффақиятларга эришмайсиз.

Тушунинг, компаниядаги энг доно одам эмассиз

Жамоадан ўрганиш жуда муҳим. Фикрингизга қарши нуқтаи-назарларга очиқ бўлинг. Бошқа бир киши сиз билмайдиганларни билиши  - факт. Уни қабул қилинг.