Ушбу тизимни ишга туширишдан асосий мақсад – нашриёт ва матбаа корхоналари реестрини юритиш тизимини ахборотлаштириш, соддалаштириш, нашриётлар томонидан тақдим этилаётган ҳисоботларнинг интерактив базасини яратиш, китоб ва китоб маҳсулотларининг назорат нусхалари ҳисобини юритишдир.
Интерактив ахборот тизимини йўлга қўйиш орқали замонавий ахборот технологиялари ёрдамида қўшимча мониторинг ва назорат механизмлари яратилади. Шунингдек, контрафакт китоб маҳсулотлари чоп этилишининг олдини олиш, ноқонуний фаолият юритаётган корхоналарни аниқлаш, маълумотлар йиғиш ва уларни таҳлил қилиш бўйича тезкор тизим шаклланади.











