Жаҳон | 14:08 / 25.09.2018
15756
2 дақиқада ўқилади

AP: Трамп ва Макрон ўртасидаги муносабатлар совуқлашди

Фото: AP/ Evan Vucci

Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп ва Франция етакчиси Эммануэль Макрон дўстона гаплардан воз кечишди. Бу ҳақда Associated Press ёзмоқда.

24 сентябрь, душанба куни президентлар Нью-Йоркдадаги БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессиясида учрашдилар. Одатий қўл сиқишдан сўнг давлат раҳбарлари дарҳол ишга ўтиб, Эрон билан ядровий келишув, Сурия ва АҚШ ҳамда Европа иттифоқи ўртасидаги савдо-сотиқ масалаларини муҳокама қилдилар.

Трамп ва Макрон ўртасидаги муносабатларда нисбатан совуқлашиш кузатилаётганига қарамасдан, улар ҳали ҳам дўстона муносабатда, дея қайд этади агентлик. Бироқ, аввал ОАВ кўп марта ёзган «броманс» (эркаклар ўртасидаги қалин муносабатлар) улар ўртасида йўққа чиққан бўлиши мумкин.

Бир ой олдин Associated Press Макрон Трампга бўлган ўз муносабатини ўзгартиргани ҳақида таъкидлаганди. Хусусан, бу унинг нутқида ўз аксини топди, унда у Европа иттифоқининг манфаатлари устуворлигига алоҳида эътибор қаратди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мэй ва Трамп БМТ Бош ассамблеяси доирасида Brexit’ни муҳокама қилиши хабар берилганди.

Мавзуга оид