Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мэй ва Трамп БМТ Бош ассамблеяси доирасида Brexit’ни муҳокама қилади
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ўзининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 73-Бош ассамблеясига ташрифи давомида АҚШ президенти Дональд Трамп билан Brexit масаласини муҳокама қилиш ниятида. Бу ҳақда Reuters Британия расмий шахсларига асосан хабар бермоқда.
Агентлик манбасининг таъкидлашича, Brexit’дан кейин мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқалари Трамп ҳамда Мэйнинг музокаралари мавзуларидан бири бўлади. Буюк Британиянинг Европа иттифоқи (ЕИ) таркибидан чиқиши масаласидан ташқари, давлат раҳбарлари кимёвий қурол ва халқаро муносабатлар бўйича ҳам музокаралар ўтказади.
«Уларда Буюк Британия ва АҚШ ўртасида бизнинг [Европа иттифоқидан] чиқишимиздан сўнг эркин савдо тўғрисидаги яхши келишувга эришиш ғояси бор», - дея хулоса қилган манба.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Меркель Мэйни очиқчасига ҳақорат қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
08:27 / 04.06.2026
Эрон билан уруш Конгрессда ҳам баҳсларга сабаб бўлмоқда
09:20 / 03.06.2026
Трампнинг яқин иттифоқчиси Миллий разведкага раҳбарлик қилади
08:59 / 02.06.2026
Трамп Теҳрон билан музокаралар тўхтатилганини рад этди
09:13 / 29.05.2026