Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Украина 2019 йилдан тўғридан-тўғри рейсларни тиклаши мумкин
Фото: Укринформ
Ўзбекистон ва Украина 2019 йилдан бошлаб тўғридан-тўғри парвозларни қайта тиклаш масаласини муҳокама қилди. Бу ҳақда Украина Инфратузилма вазирлиги хабар бермоқда.
«Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва амалга оширилмаган имкониятлар» халқаро анжумани вақтида Ўзбекистонга ташриф буюрган Украина вазирлиги вакиллари Ўзбекистон Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш бўйича давлат инспекцияси ходимлари билан 2019 йил баҳор-ёз давридан бошлаб Тошкент ҳамда Киев ўртасида тўғридан-тўғри парвозларни тиклаш масаласи бўйича музокаралар ўтказди.
Хабар қилинишича, 2017 йил декабрь ойида имзоланган баённома асосида гап ҳафтасига иккитадан рейс ҳақида кетмоқда - ҳар бир мамлакат ташувчисидан биттадан («Ўзбекистон ҳаво йўллари» ва «Украина халқаро ҳаво йўллари»).
Украина делегациясининг Автомобиль транспорт давлат агентлиги раҳбари билан икки томонлама учрашуви чоғида халқаро автомобиль ташувлари учун рухсатнома квоталарини ошириш масаласи муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Украина ташувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон автомобиль юк ташувлари бўйича қўшма операторни ташкил этиш борасида йўл харитасини ишлаб чиқишга келишиб олдилар.
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 2015 йил май ойида «Тошкент-Киев-Тошкент» йўналиши бўйича парвозларни тўхтатди, ўша йилнинг сентябрь ойида эса Украина пойтахтидаги офис ёпилган.
Мавзуга оид
22:48 / 25.02.2026
Биринчи Украина ҳарбий заводи Буюк Британияда иш бошлади - Залужний
19:11 / 25.02.2026
Марказий Осиё давлатлари ва АҚШ Украинада тинчликни сақлаш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилишда бетараф қолди
15:56 / 25.02.2026
2025 — урушдаги энг қонли йил: BBC ва “Медиазона” ҳисоботи
15:12 / 25.02.2026