БМТ Бош ассамблеясида нима учун Трампнинг устидан кулишгани маълум бўлди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясидаги ўз нутқида Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп залда кулги келтириб чиқарди. Бу ҳақда CBS News телеканали хабар бермоқда.
«Икки йилдан камроқ муддат ичида менинг маъмуриятим мамлакат тарихидаги ҳар қандай бошқа маъмуриятдан кўра кўпроқ натижаларга эришди», - деди Трамп.
Айнан шу гапдан сўнг БМТ залида ўтирган дипломатлар кулиб юборган. Бунга жавобан Америка етакчиси «бундай реакцияни кутмаганлиги, аммо бу нормал ҳолат» эканини айтди.
У кулги тўхтамаганига қарамай ўз нутқини давом эттирди, дея таъкидлайди телеканал. Шундан сўнг Трамп Германияни Россия энергетикасига таянганлиги учун танқид қилди.
«Агар сиёсатини дарҳол ўзгартирмаса, Германия Россия энергетикасига тўла қарам бўлиб қолади. Бу ерда, ғарбий ярим шарда биз мустақиллигимизни хорижий давлатлар экспансионистик тажовузларидан сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқдамиз», - деди Трамп.
CBS News’нинг таъкидлашича, германиялик дипломатлар дарҳол кулиб юборишган. Америка етакчиси ГФРга мурожаатида «Шимолий оқим-2» газ қувури лойиҳасини назарда тутган, дея аниқлик киритган телеканал. Шунга қарамасдан, табиий газ Германия энергия истеъмолининг тахминан 25 фоизини ташкил қилади, шунинг учун мамлакат Россияга «бутунлай қарам бўлиб қолади» дейиш - шубҳали гап, дея хулоса қилади CBS News.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Макрон БМТ Бош ассамблеясида Трампни сезилмайдиган қилиб танқид остига олгани айтилганди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024