«Реал» президенти Флорентино Перес баёнотига кўра, ҳужумчи Криштиану Роналду бир кун келиб клубга қайтади.
«ФИФА тақдирлаш маросимида кўришганимизда, жон деб уни қучоқлаган бўлардим. «Реал» фанатлари Роналдунинг 9 мавсум давомида клубда тўп тепганидан фахрланадилар.
У Альфредо Ди Стефанонинг муносиб меросхўридир, Криштиану «Реал» таркибида урилган голлар бўйича рекордчидир, у мухлислар қалбидан ўчмайди, у ҳақдаги хотиралар авлоддан-авлодга ўтиб бораверади.
Криштиану – қачонлардир «Реал»га қайтади», – деб Перес сўзларини келтирмоқда ESPN.












