Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Евро-2024`га Германия мезбонлик қилади, Туркиянинг уриниши муваффақиятсиз якун топди
Бугун, 26 сентябрь куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида жойлашган УЕФА бош штаб-квартирасида ташкилот Ижроия қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қўмитанинг 17 аъзоси Евро-2024 мезбонини аниқлаш мақсадида овоз беришда иштирок этди.
Овоз бериш натижаларига кўра, 2024 йилги қитъа чемпионатига Германия мезбонлик қиладиган бўлди.
Германия ҳозирга қадар 2 марта Жаҳон чемпионати ва 1 марта Европа чемпионатини ўзида қабул қилган.
Эслатиб ўтамиз, Евро-2024 мезбонлиги учун фақат икки мамлакат – Германия ва Туркия давлатлари даъвогарлик қилган эди. Турклар бундан аввал 2008, 2012 ва 2016 йилги қитъа биринчиликларини ҳам ўзида қабул қилиш учун ҳаракат қилган, аммо ҳар сафарги уринишлар муваффақиятсиз якун топган эди.
Мезбонлик учун кураш ҳақида батафсил: Евро-2024 мезбонлиги учун Германия – Туркия қарама-қаршилиги
Мавзуга оид
07:59 / 08.05.2026
Англиянинг учта клуби еврокубоклар финалига чиқди
23:19 / 11.02.2026
«Реал» УЕФА билан Суперлига бўйича «футбол манфаати учун» келишувга эришди
16:15 / 01.02.2026
Туркияда автобус ағдарилиши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди
09:03 / 31.01.2026