Германия ТИВ раҳбари Трампнинг шиорини танқид қилди
Германия ташқи ишлар вазири Хайко Мааснинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар президенти Дональд Трампнинг «Америка ҳаммасидан устун» шиори жаҳондаги муаммоларни ҳал қилишда ҳеч қандай фойда бермайди. Бу ҳақда у твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.
Мааснинг сўзларига кўра, Трамп томонидан айтилган принципда замонавий вазият ҳисобга олинмаган ҳамда у ҳозирги муаммоларга жавоб бўла олмайди. У, жумладан, Қўшма Штатларнинг ўзига ҳам мос келмайди, сабаби иқлим ўзгариши, глобаллашув ва рақамли технологиялар каби ҳодисалар чегараларни ҳисобга олмайди.
«Биз бу чақириқларни фақатгина халқаро ҳамкорлик ёрдамида йўқ қилишимиз мумкин», - дея қайд этиб ўтди Маас.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Евроиттифоқ санкциялар сиёсати бўйича қандай позицияда эканини билдирганди.
Германия ташқи ишлар вазири Хайко Мааснинг маълум қилишича, Европа иттифоқи санкциялар ва божлардан ташқи сиёсат воситаси сифатида фойдаланишни маъқулламайди.
Мавзуга оид
23:02 / 01.12.2022
Шолц Бундесверда ўқ-дори танқислиги юзага келганини тан олди
07:20 / 30.11.2022
Германия Украинага 65 миллион евро ва генераторлар ажратади
12:03 / 26.11.2022
Германияга Россия визасига эга ноқонуний муҳожирлар оқими кескин ошди
08:14 / 25.11.2022