Ислом Каримовнинг онаси Санобар Каримова (1902-1982) саккиз нафар фарзандни дунёга келтириб, ўз ҳаётини уларнинг тарбиясига бағишлаган, дейилади Каримов фондининг Facebook’даги саҳифасида.

Фото: Facebook/Каримов Фонди
«Юртимизнинг биринчи Президенти ҳамиша оналарини катта меҳр билан ёдга олардилар.
Айниқса, ойиларининг овқат пиширишлари, хамир қориб, ёйишлари кўзлари олдидан тез-тез ўтишини кўп такрорлар эдилар.
Ислом Абдуғаниевич болалик чоғлари ойилари бозорга борганларида ёки қариндошлари ҳолидан хабар олганларида ҳамиша уларга ҳамроҳлик қилишларини айтиб ўтганлар.
У киши ўз оналари ниҳоятда доно ва заковатли аёл бўлганларини сўзлаб берардилар.
Ўғиллари Тошкентдан Самарқандга улардан хабар олгани келганларида, Санобар ая юртимиз ва дунёда содир бўлаётган ҳодисалардан ҳамиша қизиқиб сўрар эканлар», - дейилади Каримов фондининг Facebook’даги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ислом Каримов қаерда дам олишни хуш кўргани айтилганди.














