Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда синов режимида «ақлли светофорлар» ўрнатилади
Тошкентда синов режимида «ақлли светофорлар» ўрнатилади, дея хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.

Синов режими, шаҳар транспорт инфратузилмасига технологиялар жорий этиш бўйича бошқа масалалар доирасида, Тошкент транспорт департаментининг Инновацион ривожланиш вазирлиги, пойтахт ИИББ ЙҲХБ вакиллари ва ABL-SOFT маҳаллий дастурий таъминот ишлаб чиқувчилар билан учрашувида муҳокама қилинди.
Жамоат транспортида қулайликларни яхшилаш, автобуслар қатнови интервали, бепул wi-fi бўлган автобус бекатларини қуриш, мобиль қурилмалар учун қувватлантириш станциялари, «ақлли светофорлар»ни жорий этиш ишларига тегишли институтларни жалб қилиш масалалари бўйича келишувга эришилди.
Хусусан, вазирлик ахборот-транспорт тизими асосида «ақлли светофорлар»ни жорий этиш лойиҳаси бўйича илк синов режими Нурафшон кўчасида амалга оширишни таклиф этди - Лабзак кўчаси билан кесишмадан Беруний кўчаси билан кесишмаган қадар.
Пойтахт ҳокимлиги ва ИИББ вакиллари эса, ўз навбатида, Нурафшон кўчасини энг охиригача, Оқтепа айланасигача қамраб олишни таклиф қилишди. Бу масала яқин кунларда ҳал қилинади.
Мавзуга оид
15:47 / 25.06.2026
Тошкентда туғуруққа соғлом кирган 21 ёшли аёл икки ойдан буён оғир аҳволда
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026