Спорт | 14:19 / 02.10.2018
20746
2 дақиқада ўқилади

Эктор Купер октябрь йиғинига чақирган футболчилар рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6-17 октябрь кунлари Тошкентда навбатдаги йиғинни ўтказади. Мазкур йиғин доирасида иккита ўртоқлик ўйини ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Жумладан, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 13 октябрь куни Корея Халқ Демократик Республикаси ва 16 октябрь куни Қатар миллий терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Ушбу икки ўйин ҳам «Миллий» стадионда бўлиб ўтади.

ЎФА расмий сайти бош мураббий Эктор Купер томонидан мазкур йиғинга чақирилган футболчилар рўйхатини чоп этди.
 
Дарвозабонлар
Игнатий Нестеров (“Локомотив”)
Элдор Суюнов (“Пахтакор”)
Ботирали Эргашев (“Навбаҳор”)
Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”)

Ҳимоячилар:
Егор Кримец (“Пахтакор”)
Анзур Исмоилов (“Локомотив”)
Шерзод Аъзамов (“Пахтакор”)
Достон Турсунов (“Нефтчи”)
Олег Зотеев (“Локомотив”)
Владимир Козак (“Пахтакор”)
Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”)
Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”)

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков (“Насаф”)
Азиз Ҳайдаров (“Бунёдкор”)
Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)
Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”)
Икром Алибоев (“Локомотив”)
Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой)
Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия)
Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА)
Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия)

Ҳужумчилар: 
Иван Нагаев (“Қизилқум”)
Марат Бикмаев (“Локомотив”)
Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)
 
Йиғинга Россиянинг “Крилья Советов” жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов ҳам чақирилганди. Аммо жароҳати сабабли Денисов йиғинда иштирок эта олмайдиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 5 январдан БААда бошланадиган Осиё кубогида Ўзбекистон Япония, Уммон ва Туркманистон термалари билан бирга «F» гуруҳидан жой олган.

Мавзуга оид