Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
GM Uzbekistan’нинг Хоразмдаги филиалида қатор раҳбар ходимлар ишдан олинди
Фото: GM Uzbekistan
«Ўзавтосаноат» АЖ GM Uzbekistan’нинг Хоразм вилояти Питнак шаҳрида жойлашган филиалида ўтказилган текширувлар натижасида тизимли равишда жиддий камчилик ва хатоларга йўл қўйган филиалнинг бир қатор ходимлари ўз лавозимидан озод этилганлигини маълум қилди.
Шунингдек айрим ходимлар янги лавозимларга ўтказилди, бошқалари эса бўш иш ўринларига тайинланди. Муҳим лавозимларга эса олдига қўйилган янги вазифаларни сидқидилдан, сифатли ва юқори стандартлар даражасида бажара оладиган компаниянинг масъулиятли, интилувчан ходимлари тайинланди.
Янги тайинловлар:
- Назаров Дилшодбек Сапарбаевич - Харид ва маҳаллийлаштириш бўлими харид секцияси бошлиғи;
- Хусаинбеков Ўткирбек Ражаббоевич - транспорт хизмат кўрсатиш секцияси бошлиғи;
- Қурбонбоев Расулбек Азатович - Марказий юклаш майдони менежери.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ GM Uzbekistan заводида деярли бутун раҳбарият ишдан бўшатилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:00 / 02.04.2026
Хоразмда янги илмий марказ: Маъмун университети инновация ва таълимни бирлаштирмоқда
08:33 / 30.03.2026
Наркосавдо ва ноқонуний дориларга қарши тезкор операциялар ўтказилди
21:48 / 03.03.2026
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятидаги ислоҳотлар натижадорлиги юзасидан йиғилиш ўтказди
15:21 / 02.03.2026