Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада Аун Сан Су Чжини фахрий фуқаро мақомидан маҳрум қилди
Канада парламенти сешанба куни Мьянмадаги роҳингя мусулмонларига қарши содир этилган қирғинда иштирок этганлиги сабабли Аун Сан Су Чжини Канада фахрий фуқароси мақомидан маҳрум қилди. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Мамлакат парламенти Мьянма раҳбарига 2007 йилда берилган рамзий мақомдан маҳрум этиш ҳақидаги қарорни бир овоздан маъқуллади. Юқори палатанинг қарори ўтган ҳафтада умумий палатада бир овоз билан қабул қилинган қарорни тасдиқлади.
Аун Сан Су Чжи Канада фахрий фуқаролигидан маҳрум этилган биринчи шахсга айланди.
Ўтган ой Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг далилларни аниқлаш бўйича миссияси Мьянма ҳарбийлари минглаб роҳингя мусулмонларини ўлдиргани, юзлаб қишлоқларни ёқиб юборгани ва этник тозалаш ҳамда оммавий зўрлаш билан шуғуллангани ҳақида хабар берди. Миссия юқори лавозимли ҳарбийларни жиноий жавобгарликка тортиш ва геноцидни тергов қилиш талаби билан чиқди.
Маълумот учун: Аун Сан Су Чжи - бирмалик ва мьянмалик сиёсий арбоб, ҳарбий хунтага мухолиф бўлган «Демократия учун миллий лига» партияси етакчиси. 2016 йилдан бери - Мьянма ташқи ишлар вазири ва давлат маслаҳатчиси (бу лавозим бош вазирликка тенгдир). Аун Сан Су Чжига 1991 йилда Нобель тинчлик мукофоти берилганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Reuters журналистлари Мьянмадаги ҳодисаларни ёритганидан сўнг 7 йилга озодликдан маҳрум этилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:20 / 02.06.2026
Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Канадага ютқазди
20:44 / 01.06.2026
Биринчи жиддий синов — миллий жамоа Канада билан ўртоқлик ўйини ўтказади
08:49 / 19.05.2026
АҚШ ва Канада шаҳарлари Европага кўчирилса, қаерга тўғри келади?
16:09 / 28.02.2026