10:28 / 03.10.2018
13931

Ўзбекистон биржасида евро 10 000 сўмлик кўрсаткичга қайтди

Фото: Depositphotos

Ўзбекистон валюта биржасида евро 2 октябрь куни 10 минг сўмлик кўрсаткичда сотилди. Бундан Республика валюта биржасидаги маълумотлар дарак бермоқда.

Биржада евро билан операциялар валютани эркинлаштириш бошланганидан сўнг, май ойи бошида биринчи марта бошланди.

Ўшанда валюта 10 100 сўмлик нархда савдо қилинди, шундан кейин пасайиш бошланди ва августда евро 9 минг сўмга яқинлашди.

Сентябрь ойи ўрталарида сўм кескин тушиб кетди ва евро аввалига 9 300 сўмга қайтди, кейин 9 500 сўмга яқинлашди. Биржада евро янада тезлик билан ўсиб бормоқда.

Марказий банк сўм пасайишини сўнгги уч ой мобайнида ташқи иқтисодий шароитларнинг ёмонлашуви билан изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда доллар курси яна кескин кўтарилгани хабар қилинганди

Top