Бир ҳафта давомида 2,7 млрд сўмлик авторақамлар сотилди
Жорий йилнинг 24 сентябрдан 28 сентябргача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 729,6 млрд сўмлик битимлар тузилди, деб хабар қилмоқда "ЎзРТХБ" АЖ матбуот хизмати.
Ўтган ҳафта мобайнида онлайн аукцион орқали 826та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,7 миллиард сўмдан ошди.
Савдолар натижасида битимларнинг қарийб 22% биринчи тоифадаги авторақамларга, 52% иккинчи ва 26% учинчи тоифа авторақамларга тегишли.
Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 21%га тенг. Кейинги ўринда Қашқадарё вилоятининг автоҳаваскорлари 12% улуш билан жойлашди. Учинчи ўрин Фарғона ва Бухоро вилоятларининг автоҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 11%ни ташкил қилади. Бошқа ҳудудларнинг улуши 45%га тенг.
Мавзуга оид
18:43 / 16.08.2024
Тошкентда АҚШ элчихонаси эски хизмат автомобиллари аукциони қолдирилди
11:29 / 14.08.2024
Тошкентда 230 та қоидабузарлик қилган аёл ҳайдовчининг Lacetti’си хатланиб, аукционда сотиб юборилди
13:25 / 21.05.2024
2024 йилда 6 минг гектар ер майдони аукционга чиқарилади
08:51 / 24.04.2024