Жаҳон | 09:58 / 07.10.2018
21919
1 дақиқада ўқилади

1977 йилда коинотга учирилган қурилма Қуёш тизими чеккасига яқинлашиб қолди

Фото: NASA / JPL-Caltech

1977 йил 20 августда NASA томонидан коинотга учирилган “Вояжер-2” коинот қурилмаси Қуёш тизими чеккасига яқинлашиб қолди ва бир неча ойдан кейин юлдузлараро бўшлиққа кириши мумкин. Бу ҳақда Naked Science нашри маълум қилди. 

Олимлар август охиридан қурилма бортидаги детекторлар коинот нурлари энергияси ошганини қайд қила бошлагандан кейин у гелиосфера чеккасига яқин қолгани ҳақидаги хулосага келишган. 

Таъкидланишича, бу “Вояжер-1” зонди 2012 йилда юлдузлараро бўшлиққа чиқиб кетишига 3 ой қолгандаги ҳолатга ўхшашдир.

Айни вақтда қурилма Ердан 17,7 млрд км узоқликда жойлашган. Қурилма Қуёш тизимидан сониясига 15 км тезлик билан узоқлашмоқда. 

Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, қурилма Қуёш тизимидан чиқиб кетгандан 10-20 йил кейин сайёрамиз билан батамом алоқани йўқотади. Унинг узатгичи қуввати сигнални қабул қилишга етмайди.

Мавзуга оид