7 октябрь куни Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ўсмирлар ёзги Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.
Тантанали маросим Буэнос-Айреснинг машҳур «Obelisco» майдонида ташкил этилди. Маросимнинг кириш қисмидан сўнг, иштирокчи мамлакатлар байроқдорлари чиқиб келишди. Ўзбекистон спорт делегациясида эркин курашчи Муҳаммадрасул Раҳимов байроқдор вазифасини бажарди.

«Тадбир давомида йиғилганлар ажойиб лазер шоу гувоҳига айланишди. Акробатчилар эса ўзларининг мураккаб чиқишлари билан барчанинг олқишига сазовор бўлишди. Улар спортчиларга хос ирода, қийинчиликларга қарамай ғалабага бўлган интилишни намойиш этиб беришди. Маросим учун махсус дастур ишлаб чиқилган эди. Бир сўз билан айтганда Аргентина ўйинларга юқори савияда тайёргарлик кўргани маълум бўлди», дейилади Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарида.




Халқаро олимпия қўмитаси байроғи кўтарилганидан сўнг ўсмирлар Олимпия ўйинларига расман старт берилди. Бугун ўзбекистонлик спортчилар мусобақада баҳсларга киришади.
Ўйинларнинг биринчи кунида қуйидаги спортчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишади:
Академик эшкак эшиш











