Лас-Вегасда UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор ва ташкилотнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони россиялик Хабиб Нурмагомедов ўртасида UFC 229 мусобақаси доирасида кечган жангда россиялик спортчи ғалаба қозонди.

Фото: ТАСС/AP

Дастлаб қафас ичига «The Foggy Dew» қўшиғи садолари остида ирландиялик спортчи кириб келди, Нурмагомедов эса «Мой Дагестан» қўшиғи билан чиқди. Трибунадагиларнинг аксарияти Макгрегорни қўллаб-қувватлашаётганди.

Биринчи раундда томонлар бир-бирини ўрганишди, мухлислар ҳуштакбозлик қила бошлашди. Иккинчи раундда Нурмагомедов кетма-кет зарбалар бериб, Макгрегорни йиқитиб олиб, уни қийнай бошлади. Ирландиялик спортчидан қон оқа бошлади.

Учинчи раундда ҳам Макгрегор суст ҳаракатланди, Нурмагомедов фаолликни давом эттирди.