Жаҳон | 16:26 / 08.10.2018
20346
1 дақиқада ўқилади

Кремль Ингушетиядаги вазиятга муносабат билдирди

Фото: REUTERS

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, Кремль Ингушетиядаги вазиятни диққатлик билан кузатиб бормоқда ва республика раҳбариятидан маълумотлар олиб турибди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қиляпти.

«Албатта, биз диққатлик билан кузатиб боряпмиз. Республика раҳбариятидан маълумотлар олиб турибмиз. Бундай ҳолда, республика раҳбарияти орқали иш олиб борилмоқда», - деди Песков.

Унинг таъкидлашича, Кремль учун минтақадаги вазият қонун доирасида қолиши муҳим аҳамиятга эга.

4 октябрь куни Чеченистон ва Ингушетия парламентлари минтақалар ўртасидаги маъмурий чегарани мустаҳкамлаш тўғрисидаги келишувни тасдиқладилар. Бу Ингушетияда оммавий норозиликларга сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ингушетия биринчи президенти намойишчиларга чақириқ билан чиққанди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид