Жаҳон | 15:40 / 08.10.2018
29764
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко урушга тайёргарлик ҳақида гапира бошлади

Фото: СТВ

Беларусь президенти Александр Лукашенконинг Брест областидаги ҳарбий полигонга сафари чоғида маълум қилишича, уруш юз берадиган бўлса, республиканинг барча аҳолиси қурол-яроғ билан таъминланади. Бу ҳақда «Пойтахт телевидениеси» репортажида маълум қилинган.

«Мен бир пайтлар ҳазиллашиб айтгандим, агарда бизда ўқотар қуроллар - автоматлар, тўппончалар, пулемётлар ва уларга ўқ-дорилар етарли бўлса, - уруш юзага келса, биз уларни ҳар бир оилага тарқатиб чиқамиз. Биз ўз ҳудудимизни ҳаммамиз ҳимоя қиламиз... Болаларни олиб чиқиб кетамиз», - деди давлат раҳбари.

«Кексалар ва ҳаттоки аёллар: етти миллион киши - етти миллион одам ўзини ҳимоя қилиш учун қуролга эга бўлади», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Худди ўша сафарда Лукашенконинг таъкидлашича, республикага фақатгина мудофаа қуролларига эҳтиёж бор, улар Беларусь билан урушмоқчи бўлганларга жиддий зарар етказишга қодир бўлиши лозим. «Бу масофаси 300-350 километргача бўлган юқори аниқликдаги ракета қуролларидир. Бизда ҳамма нарса бор», - дея хулоса қилди президент.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко Беларусда «эркаклар қолмаётганидан» ташвиш билдирганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид