Япония орбитага коинотдаги чиқиндини йиғувчи сунъий йўлдош учирмоқчи
Роскосмоснинг шўъба компанияси 2020 йилда “Союз-2” ракетасида Astroscale JapaN аэрокосмик корпорациясининг орбитани коинот чиқиндиларидан тозалашга мўлжалланган сунъий йўлдошини орбитага учирмоқчи.
Бугунги кунда Ер орбитасида диаметри 1 смдан каттароқ ва 28 минг км/соатдан тезроқ ҳаракатланувчи 750 мингдан кўпроқ чиқинди мавжуд. Булар асосан ракета ва шаттлларнинг турли қолдиқлари – улкан ўлчамдаги тезлаштирувчи блоклардан тортиб кичик болт ва гайкалардан иборат.
Гап ELSA-d сунъий йўлдоши ҳақида бориб, у иккита қурилмадан – коинот чиқиндисига яқинлашиб, уни тутиб оладиган Chaser ва тутиш керак бўлган объектни аниқлайдиган Target’дан ташкил топган.
Аввалроқ Британияга қарашли RemoveDEBRIS сунъий йўлдоши инсоният тарихида биринчи марта орбитада коинот чиқиндисидан тозалашни амалга оширгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024
Япония Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли кемада ёнғин чиқди
20:03 / 08.11.2024