Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саратонни енгиш ва унинг олдини олишга бағишланган радиоонкология конгресси бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 5–7 октябрь кунлари Тошкент вилоятида жойлашган «Layner» тоғ-курорт мажмуасида «Марказий Осиёда нур терапиясининг ютуқлари ва унинг истиқболлари» мавзусидаги саратонни енгиш ва унинг олдини олишга бағишланган конгресс ташкил этилди.
Мамлакатимиздаги «Uventa Plus» компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг «OPASCA German Oncology Solutions» компанияси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур конгресс давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 4 апрелдаги «2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида онкология хизматини янада ривожлантириш ва аҳолига онкологик ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида бўлиб ўтди.

Тадбирда саратон касалликларининг олдини олиш ва уни даволашда қандай яхши натижаларга эришиш мумкинлиги масалаларида сўз юритилиб, бу бўйича Германия, Россия, Гуржистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистондан келган етакчи мутахассислар ҳам фаол қатнашдилар.

Мутахассислар хулосаларига кўра, минтақада саратон касалликларидан азият чекаётганлар сони аҳолининг тахминан 0,3–0,6 фоизни ташкил этиб, бу Шимолий Америка, Осиё ва Европанинг ривожланган мамлакатлари кўрсаткичларидан юқоридир. Ачинарлиси, аҳоли ўртасидаги мазкур кўрсаткич асосан ёшларни қамраб олган ва бунинг сабаби маҳаллий онкологик скриннинг дастурларининг танқислиги билан боғлиқдир. Бундан келиб чиқиб, Ўрта Осиёда саратонга чалинганлар сони келгуси ўн йилликда ортиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
Бунинг олдини олиш мақсадида ҳозирда чет эл ҳамда ўзбекистонлик радиоонкология соҳаси мутахассислари ўзаро ҳамкорликдаги ғояларни амалга оширишга жиддий киришиб, 70 миллион аҳолига эга бўлган Марказий Осиё халқларини 200 дона замонавий юқори технологияли ускуналар билан таъминлашни режалаштирилган. Яқин 2–5 йил ичида минтақада 50 га яқин замонавий нур терапия аппаратларини ўрнатиш 1000га яқин нур терапияси терапевтлари, радиотехнологлар, тиббиёт физикларини олий ва ўрта махсус таълим тизими асосида тайёрлаш зарурати туғилади.
Йиғилиш давомида эришилган катта ютуқлар, клиник амалиётлар ва турли мамлакатларда нур терапияси амалиётини йўлга қўйишдаги экономик-ташкилий муносабатлар тажрибаси билан яқиндан танишиш, юқори радиоонкологик технологияларни Ўрта Осиё мамлакатларида ўзлаштириш ғоялари билан ўртоқлашилди.
Германиядан ташриф буюрган Манхайм университети клиникаси раҳбари, профессор Фредерик Венц бошқа мамлакатлар қаторида Ўзбекистондаги онкологик ҳолатни яхшилаш учун биринчи галда профилактика, эрта аниқлаш, даволаш ва даволашдан сўнгги вақтда ёрдам бериш каби тўртта асосий жиҳатларга аҳамият қаратиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Республика онкология илмий маркази директори Мирзағолиб Тиллашайховнинг Kun.uz’га маълум қилишича, айни кунда Республикамизда бемор терисини кесмай туриб, замонавий технологиянинг нур терапияси асосида даволаш амалиёти қўлланилмоқда.
Қолаверса, жорий йилнинг октябрь ва ноябрь ойларидан бошлаб 2021 йилларга қадар амалиётда қўлланиладиган чизиқли тезлаткичларнинг кўплаб миқдорда мамлакатимизга олиб кириш, замонавий ускуналарни вилоятлар бўйлаб тарқатиш режалаштирилган. Ушбу юқори замонавий технологиялардан амалиётда фойдаланиш бўйича радиоонкология мутахассислари, тиббиёт физиклари ва нур терапевтлари Белорусия, Москва, Англия каби мамлакатларда ўз билим ва тажрибасини ошириб келмоқдалар.
Яқин келажакда эса чет эллик мутахассислар иштирокидаги ўқув семинарлари Ўзбекистонда ҳам ташкиллаштирилиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
17:34 / 25.06.2026
Саратонга қарши курашиш миллий дастури 1 январдан ишга туширилади
09:20 / 12.06.2026
Саратонга қарши курашнинг янги босқичи: миллий дастур жорий этилади
21:50 / 30.04.2026
50 ёшгача бўлганларда саратон: олимлар касалликнинг энг кенг тарқалган сабабини аниқлади
07:21 / 31.01.2026