Жаҳон | 08:17 / 09.10.2018
7476
1 дақиқада ўқилади

Трамп йўқолиб қолган саудиялик журналистнинг тақдиридан ташвишга тушди

Фото: AP Photo / Evan Vucci

АҚШ президенти Дональд Трамп саудиялик мухолифатчи журналист Жамол Қошиқчининг Туркияда изсиз йўқолишидан ташвишда эканини билдирди. Бу ҳақда РИА «Новости» Оқ уй матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Қўшма Штатлар президентининг сўзларига кўра, бу ҳолат «уни ташвишга солмоқда».

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, ҳозирги вақтда «ҳеч ким бу ҳақда ҳеч нарса билмайди».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия Саудия Арабистонига Истанбулда жойлашган мамлакат бош консулхонасида тинтув ўтказишга рухсат беришни сўраб мурожаат қилганди.

Бундай мурожаат саудиялик мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг изсиз йўқолиши билан боғлиқ. Мавжуд маълумотларга кўра, тинтув ўтказиш илтимоси туфайли Туркия томони Саудия Арабистонининг мамлакат ҳудудидаги элчисини чақиртирган.

Мавзуга оид