Илгари қўл соати унинг эгасининг юқори мавқега эгалигидан дарак беради деб ҳисобланар ва вақтни билиб туриш учун қулай восита эди. Аммо технологиялар даврига келиб барчаси ўзгарди ва саҳнага янги ўйинчилар чиқиб келди.

Мана тўрт йилдирки, Apple соатсозлик саноатида етакчиликни қўлдан бермай келмоқда. Компания қандай қилиб бу ўйинда Швейцария устидан ғалаба қозонди?

Бугунги соатларни эслатадиган илк соат нюрнберглик слесарь Петр Генлейн томонидан 16 асрда ўйлаб топилган. Чўнтак соати ўша даврларда фақатгина олиймақом аслзодаларда бўлган.

Сўнгра ташаббусни Буюк Британия қўлга олди. Мувозанат спирали, юргизиш механизми ва хронометр туфайли Британия 18 асрда энг яхши соат ишлаб чиқарувчи мақомини олди. У ишлаб чиқарган соатлар вақтни аниқ кўрсатар, аммо жуда қалин эди.

Бугун биз биладиган соатлар эса швейцариялик соатсоз Абрахам-Луи Бреге томониддан яратилган. Буюк Британия аниқликка эътибор қаратган бўлса, Швейцария услубга эътибор берди. Тез орада Longines, IWC Schaffhausen ва Rolex дунёнинг энг яхши соатларига айланди.

Кварц инқирози

Швейцария ишлаб чиқаришнинг анъанавий услубларини сақлаб қолган бир пайтда Япония инновацион фикрлади. 1969 йилда Япониянинг Seiko компанияси биринчи кварц қўл соатларини намойиш этди. Бу соатсозликда янги инқилоб бўлди.

Фото: Retroland

Соат ишлаб чиқариш учун харажатнинг камайиши бутун дунёда соатлар нархи тушишига олиб келди ва Швейцарияда бу саноат 60 мингдан ортиқ иш ўрнини йўқотди. 1982 йил охирига келиб бутун дунё бўйича мингга яқин соатсозлик компаниялари ёпилди. Бу давр кварц инқирози деб аталади.

Бу инқироздан чиқиш учун Швейцария қандайдир янгилик ўйлаб топиши лозим эди. Шунда Николас Хайек Swatch Group компаниясига асос солди.  

Swatch ажойиб пластик соатлар ишлаб чиқара бошлади. Энди соатлар вақтни кўрсатиш эмас, мода вазифасини бажара бошлади. 

Ақлли соатлар даври