KUN.UZ таҳририяти “Соғлом ҳаёт” лойиҳаси давомида бугунги кунда кўп учраётган касалликлар тўғрисида маълумот беришда давом этади. Бугун, 11 октябрь - бутунжаҳон семизликка қарши кураш куни муносабати билан семизлик касаллиги ҳақида атрофлича маълумот берамиз. Хўш, семизлик қандай касаллик ўзи? Унинг келиб чиқиш сабаблари, ташхис ва даволаш усуллари қандай?

Ўтган ярим аср давомида семиз беморларнинг сони уч баробарга ошди. Бугунги суҳбатдошимиз академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази эндовизуал хирургия бўлими хирурги  Набижон Садиков.

Видео: TasIX

Видео: YouTube

Семизлик ва унинг турлари ҳақида

Тўқималар ва органларда ортиқча ёғ борлиги семизлик дейилади. Бу касаллик тана вазни нормадан 20 фоиз ва ундан кўпга ошиб кетиши билан намоён бўлади.

Семизликнинг 3 та тури мавжуд: бирламчи, гипоталамо ва эндокрин семизлик. Бирламчи семизлик тез-тез ортиқча егулик ейиш билан ва зарур жисмоний фаолият йўқлиги билан ривожланади. Гипоталамо семизликда миянинг гормонлар ишлаб чиқариши бузилганида ривожланади. Эндокрин семизлик организмдаги безлар бузилиши фонида шаклланади.

Семизлик нимадан келиб чиқади?

Энг кенг тарқалган сабаби - ортиқча овқат истеъмол қилиш туфайли овқатланиш хулқ-атвори бузилганлиги бўлади. Организмга кириб келган калориялар кундалик жисмоний фаолият жараёнида ёқилиб кетади, ёнмаган калориялар эса кўпинча ёғ тўқималарида сақланади.

Бундан ташқари, семириб кетишнинг бир неча сабаблари бор: кам ҳаракатли ҳаёт тарзи, антидепрессантлар ва гормонлар ичиш, жисмоний аҳволи (ҳомиладорлик, эмизиш, жисмоний салоҳият камайиши), генетик мойиллик.

Семизликка олиб келувчи энг муҳим сабаблар