Ўзбекистон | 11:50 / 12.10.2018
8419
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ЮНEСКО янги жамғармасининг биринчи донорига айланди

Фото: AP

Ўзбекистон ҳукумати «ЮНEСКО Дастури ва бюджетини (C/5) қўллаб-қувватлаш учун манзилли бўлмаган маблағни кўнгилли ажратиш бўйича ЮНЕСКО махсус ҳисоби»га 120 минг АҚШ доллари миқдорида пул ажратган биринчи донорга айланди. 

Ушбу механизмнинг афзаллиги шундан иборатки, у ЮНEСКОга Котибиятга молиялаштириш етарли бўлмаган дастурларга маблағ йўналтириш ҳамда юзага келувчи эҳтиёжларга муносабат билдириш орқали самаралироқ натижа олишга имкон беради.

Ўзбекистон президентининг ЮНEСКОга ташрифи арафасида, 2018 йил 5 октябрь куни Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги доимий вакили ва Стратегик режалаштириш бюроси директори Жан-Ив Ле Со ўртасида тегишли келишув имзоланди. Унинг таъкидлашича, ЮНEСКО ёрдам ва ишончи, шунингдек, ташкил этилган жамғарманинг дастлабки донорига айлангани учун Ўзбекистондан жуда миннатдор.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид