Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Пентагон раҳбари истеъфога чиқиши мумкинлиги ҳақида гапирди
Фото: Evan Vucci/AP
АҚШ президенти Дональд Трампнинг ҳисоблашича, Қўшма штатлар Мудофаа вазири Жеймс Мэттис истеъфога чиқиши мумкин. Бу ҳақда Американинг CBS телеканали хабар тарқатган.
Хабар қилинишича, мухбир Трампдан Пентагон раҳбарининг истеъфо эҳтимоли ҳақида сўраган. Президент бундай эҳтимолни истисно этмаган.
«Мен билмайман... У бу ҳақда менга индамаган. Бизнинг муносабатларимиз яхши, икки кун муқаддам бирга тушлик қилгандик. Аммо, у кетиши ҳам мумкин», — деган Трамп.
Америкаликлар раҳбари Мэттис демократ экани, мухолиф қарашларни қўллаб-қувватлашини қайд этиб ўтган.
«У кетиши мумкин. Ҳамма ҳам қачондир кетади. Ҳамма. Одамлар кетаверади ва бошқалари келади. Буни Вашингтон дейдилар», — дея қўшимча қилган Трамп.
Мавзуга оид
23:24 / 14.02.2026
Пентагон дронларни электромагнит импулс ёрдамида ишдан чиқариш йўлини топди
09:37 / 03.02.2026
Трамп муҳим минераллар захираси яратилишини эълон қилди
21:48 / 28.01.2026
Равшан Маматов Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди
15:09 / 27.01.2026