Япониянинг Hitachi компанияси АҚШнинг General Electric компанияси билан бирга қуввати 300 минг кВтгача етадиган, ҳозиргиларидан бир неча маротаба арзон ва хавфсизроқ бўладиган кичик атом электр станциялари қуриш билан шуғулланади. Компаниялар бундай мини-АЭСларни харидорларга 2030-йиллардан бошлаб таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Икки компания бу муаммо билан мустақил равишда анчадан бери шуғулланиб келгани сабабли, улар дастлаб бу соҳадаги ўзаро маълумотлар билан бўлишишади.
Мини-АЭСлар анъанавий атом станцияларидан тахминан 10 марта арзонроқ туриши кўзда тутилмоқда. Уларни энергиянинг арзон манбаси сифатида тўғридан-тўғри саноат мажмуаларида хавфсизлик даражасини ошириш учун ер остида жойлаштириш мумкин бўлади.
Бундай қурилмаларнинг таклиф қилиниши бугунги кунда АЭСлардан воз кечиш тенденциясини енгиб ўтишда ёрдам бериши кўзда тутилмоқда. Nikkei япон нашри маълумотларига кўра, 2017 йилда дунё бўйича атом энергетикасига инвестициялар 2016 йилдагига нисбатан 45 фоизга камайиб кетган.
















