Фото: Москва марказида Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатилди
14 октябрдан 15 октябрга ўтар тунда Москва марказида, Якиманка муниципал округида Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг ҳайкали пайдо бўлди. Бу ҳақда Asia-Plus хабар қилмоқда.
2,3 метр баландликдаги ёдгорлик муаллифи британиялик энг машҳур ҳайкалтарошлардан бири Пол Дэйдир.
Қайд этилишича, ёдгорликнинг қурилишига харажатлар Ўзбекистон биринчи президенти қизи Лола Каримова-Тиллаева бошчилигидаги Ислом Каримов фонди томонидан тўлаб берилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойи бошларида Москва суди Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш тўғрисидаги референдумни бекор қилганди.
Москва шаҳрининг Замоскворецкий суди 2018 йил 18 март кунги президентлик сайловлари кунида референдум ўтказишни тақиқлаганди, унда Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш масаласи кўтарилиши мумкин эди.
Ўшанда округ депутатлари 25 январь куни 18 мартда маҳаллий референдумни ўтказиш ва унга Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовга ҳайкал ўрнатиш ҳамда Каримов хиёбонида фаввора ўрнатиш масаласини олиб чиқиш ҳақида қарор қабул қилишган.
Мавзуга оид
11:47 / 13.11.2024
Москвада чақирилувчиларга Россиядан чиқиб кетиш тақиқлангани ҳақида хабар берилди
19:24 / 27.10.2024
Москвада хорижлик мигрантлар учун патент нархи қарийб 20 фоизга ошади
12:56 / 25.10.2024
Германиянинг Москвадаги элчиси РФ ТИВга чақирилди
13:34 / 07.10.2024